Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2020-12-23 09:05:11    144

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, маънавиятини юксалтириш, улар онгида ёт ғояларга қарши имунитет ҳосил қилиш, турли ҳил оқимларга кириб қолишларини олдини олиш, бугунги кундаги энг долзарб масалалардан биридир. Қўштепа туманида ҳам бу борада тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Қўштепа тумани ХТБга қарашли 23-умумий ўрта таълим мактабида ёшларни турли ҳил оқимларга кириб қолишларини олдини олиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ўқувчи-ёшларнинг маънавиятини янада юксалтириш, ўқишга ва илм олишга бўлган  қизиқишларини янада ошириш мақсадида  тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўштепа тумани бўлинмаси раҳбари Н.Отабеков, туман “Ахборот кутубхона маркази” ахборот коммуникация технологиялари ва рақамлаштириш хизмати раҳбари О.Эсоналиев, мактаб жамоаси ва ўқувчилар иштирок этдилар.

Ушбу тадбир очиқ мулоқот тарзида олиб борилди ва ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тегишлича жавоб олдилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.