Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2020-12-19 16:20:48    136

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа туманида “2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашни янгича тизимини жорий этиш” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Бу галги тадбир туман Маданият бўлими ҳамда маданият марказлари томонидан куни кеча тумандаги 5,2,34,22-умумтаълим мактабларида ўтказилди. Тадбир ёшларни мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш ҳамда улар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиб, маҳорат дарсларини ўтказиш мақсадида ташкил этилди.

        Туман Маданият бўлими ҳамда маданият марказлари ходимлари ҳамда тўгарак раҳбарлари Х.Холдоров, У.Ўктамов, М.Қосимов, А.Шералиев, З.Қосимов, А.Норматов, Д.Рахимов, Р.Узақов, М.Ўрмонов, Д.Саидмуродов, С.Азимов, Г.Юсупова, Д.Сотволдиевлар томонидан умумтаълим мактабларида учрашув, концерт ва тўгарак машғулотлари ташкил этилди. Маданият ходимлари иштирокида концерт дастурлари намойиш этилди.

         Ўтказилган тадбирларда мактаб ўқитувчилари ва истеъдодли ўқувчи ёшлар иштирок этишиб, улар томонидан ҳам куй, қўшиқ, рақслар ижро этилди.

    “Кабутар” фольклор этнографик халқ жамоаси бадий раҳбари А.Турғунов маданий меъросларимизни асраш, авайлаш ва тарғиб қилиш мақсадида Қийқи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Қоратепа тепалигида тўгарак аъзолари ва мактаб ўқувчилари иштирокида тарғибот ишларини олиб борди. А.Турғунов ёшларга маданий меъросимизни қандай сақлашимиз ва асраб-авайлашимиз ҳақида гапириб ўтди. Ушбу тадбир давомида ёшлар ҳам ўзларини қизиқтирган  саволларга жавоб олдилар.   

А.Аҳмаджонов,

Маданият маркази тўгараклар фаолияини ташкил этиш мутахассиси.