Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДЕПУТАТ БИЛАН УЧРАШУВ

×

 2020-12-18 17:25:29    150

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа туманидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган депутат Ш.Рахимов  иштирокидаги учрашув бугун Қийқи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Ёшлар марказида бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ш.Рахимов, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг масъуллари, сиёсий партиялар раҳбарлари, туман кенгаши депутатлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари ҳамда маҳалла вакиллари иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ш.Рахимов тадбир иштирокчиларига айни кунларда мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширлаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган янги қонунлар ва уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида гапириб берди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбир давомида фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволлар ҳамда маҳалла ҳудудидаги мавжуд муаммолар билан депутатга мурожаат этдилар. Аҳоли томонидан билдирилган мурожаат ва таклифлар тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда депутатлар томонидан назоратга олинди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.