Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2020-12-18 17:02:25    139

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш мақсадида, Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди. Қабулда 11 нафар фуқаролар ўзларининг мурожаатлари билан иштирок этишди. Фуқаролар томонидан билдирилган муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан муддатлар белгиланиб, тегишли ташкилот ва корхона раҳбарларига туман ҳокими томонидан топшириқлар берилди.

Шунингдек, И.Новиков Шомирза маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилаётган “Кичик саноат зонаси”да амалга оширилаётган ишлар билан ҳам танишди. Бу ерда фолият юритиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

Туманда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га рўйхатга олиш юзасидан ўтказилган хатлов ишлари туман ҳокими ва масъул раҳбарлар иштирокида муҳокама қилинди.

Туман ҳокими 5-умумтаълим мактабида ва 2-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ҳамда 18-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Туман раҳбари томонидан ушбу таълим муассасаларида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан масъул ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.

Туманда замонавий томчилатиб суғориш тизимини йўлга қўйиш мақсадида фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида семинар ўтказилди. Семинарда туман ҳокими томонидан 2021 йил ҳосили учун режалаштирилган майдонларда томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш юзасидан топшириқлар берилди.

Туман ҳокимлигида бюджед ташкилот ва корхона ходимлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида солиқ тушумларини кўпайтириш ва маҳаллий бюджет даромадларини ошириш юзасидан йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда солиқдан бўлган қарздорликни қисқартириш ҳамда белгиланган режани бажарилишини таъминлаш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туман ҳокими 2021 йил ҳосили учун бошоқли дон экилган майдонларда олиб борилаётган агротехник тадбирлар ва экин майдонлари мелоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида пол олиш ҳамда шўр ювиш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Туман ҳокими “Техмашсервис” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб,  олиб борилаётган ишлар билан танишди. Қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда якунлаш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.