Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КЕЧИРИМЛИЛИК, БАҒРИКЕНГЛИК ХАЛҚИМИЗГА ХОС ФАЗИЛАТ

×

 2020-12-18 15:58:10    138

PDF юклаш
Чоп этиш


Жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман суди томонидан 2020 йил 17 декабрь куни ўказилган очиқ суд мажлисида туман ИИО Пробация гуруҳининг назорати остида жазо ўтаётган
11 нафар маҳкумларнинг жазосини муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ҳақидаги тақдиномалари кўриб чиқилди.

Янги йил байрами арафасида ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш жазосини ўтаётган 11 нафар маҳкумлар жазони ўташ даврида белгиланган тартиб-қоидаларга тўлиқ риоя қилишганлиги ва тузалиш йўлига ўтиб, қилмишларидан чин кўнгилдан пушаймонлиги сабабли, инсонпарварлик принциплари асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида белгиланган тартибда жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиндилар.

Суд мажлисида суд раиси Авазжон Эргашев жазодан озод қилинган маҳкумларга келгусидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида батафсил тушунча бериб ўтди.

Дарҳақиқат, кечиримлилик, бағрикенглик халқимизга хос фазилат. Давлатимиз томонидан йўлдан адашганларга имкон берилиб, жиноят содир этган шахсларга содир этган жиноятининг ижтимоий хавфлилигини тушуниб етишига, тузалиш йўлига ўтиб, жамиятга нафи тегадиган инсон бўлиб қайтишига кенг имкониятлар яратилмоқда.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.