Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЁШЛАР ОНГИДА МАФКУРАВИЙ ИММУНИТЕТНИ КУЧАЙТИРИШ ЗАРУР

×

 2020-12-17 21:58:14    141

PDF юклаш
Чоп этиш


Барчамизга маълумки, ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун аввало, киши организмида унга қарши иммунитет ҳосил қилинади. Агар касалликка чалинса, уни даволайдилар. Тўғри баъзида касалликнинг асоратлари қолади, лекин вақт ўтиши билан бу асоратлар ҳам кетади. Зеро, халқимизда бир нақл бор: «Тиғ яраси битади, аммо дил яраси битмайди». Биз ҳозирдан ёшларимизни она Ватанга муҳаббат, бой тарихимизга, ота-боболаримизнинг динига садоқат руҳида тарбиялаш учун таъбир жоиз бўлса, аввало уларнинг қалби ва онгида мафкуравий иммунитетни кучайтиришимиз зарур.

Бугун туманимиздаги 2-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган тадбир ҳам айнан ёшларимизнинг қалби ва онгида мафкуравий иммунитетни кучайтиришга бағишланди. “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида ўтказилган тарғибот-ташвиқот тадбирида Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўштепа туман бўлинмаси, Катта болтакўл маҳалла фуқаролар йиғини, 2-умумий ўрта таълим мактаби раҳбари ва ўқитувчилари ҳамда юқори синф ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбир давомида ёшларга ушбу иллатнинг салбий жихатлари ва зарарли оқибатларини кенгроқ тушунтиришда ижобий таъсир қилишнинг барча восита ва услубларини қўллаш кераклиги, фикрларни ҳаётий мисоллар орқали етказилиши ҳақида сўз юритилди.

Бундан кўзланган асосий мақсад туманимизда маънавий мутиҳни соғломлаштириш, ёшларимизнинг онгу тафаккурида “Оммавий маданият”га, турли ёт ғояларга, миллий маънавиятимизга зид келувчи салбий  холатга қарши иммунитет ҳосил қилиш ва уларда фақат эзгуликка, Ватанни севишга қаратилган тарғиботлар орқали маънавий етукликни янада ривожлантиришдир.

Н.Отабеков,

Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўштепа туман бўлинмаси раҳбари.