Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 19 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ

×

 2020-12-16 10:59:37    177

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман ҳокимлигининг мажлислар залида ҳуқуқ тартибот ва диний идора раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари ҳамда ёшлар иштирокида “Жаҳолатга қарши марифат” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда сектор раҳбарлари, ДХХБ Марғилон шаҳар бўлими раҳбари ўринбосари О.Фармонов ва катта тезкор ходим А.Курбанбаев, Марғилон шаҳар бош имом-хатиби А.Олимов, туман ҳокимининг ёшлар ва маҳалла бўйича ўринбосарлари, туман ИИБ ТЭҚКГ ходими А.Қосимов, маҳалла фуқаролар йиғинларининг масъуллари, тумандаги барча имом-хатиблар ва отинойилар ҳамда бошқа масъул идора раҳбарлари, уюшмаган ёшлар, Соҳибкор маҳалласининг фаоллари иштирок этдилар. Шунингдек, Тошлоқ тумани ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси К.Кавлонова, Тошлоқ тумани ИИБ ходими Б.Эминовлар ҳам қатнашдилар.

Йиғилишнинг кун тартибига “Ёшларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларни соғлом эътиқод ва диний бағрикенглик руҳида тарбиялаш, уларда бузғунчи ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш” масаласи қўйилди.

Тадбирни туман ҳокими И.Новиков очиб, иштирокчиларни кун тартибидаги масала билан таништирди.

Туман ҳокими ўз сўзида ёшларни турли радикал, экстремистик ва террористик ташкилотлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олишда амалга оширилаётган ишларда бўшлиқлар мавжудлигини, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолаётган ёшлар орасида туманимиз фуқаролари борлигини ҳам айтиб ўтди.

Хусусан, Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини, Исфарамсой кўчаси, 238-уйда яшовчи Жавохир Абдухалимов 2018 йилнинг июл ойида Россия Федерацияси Кабардино Балкария Автоном Республикасининг Нальчик шаҳрига ишлаб пул топиш мақсадида кетганлиги, Россия давлатига боргандан сўнг, ишдан бўш вақтларида интернет  ижтимоий тармоқларига кириб, у ерда дастлаб Қуръон ва сураларни эшитишни бошлагани, кейинчалик эса динга мутаассибларча берилган ҳолда "Жиҳодчилар" диний экстремистик оқим етакчиларидан бўлган "Абдуллоҳ Зуфар", "Содиқ Самарқандий", "Абдуллоҳ домла" ҳамда ҳалқаро террористик ташкилот етакчиларидан ҳисобланган "Абу Салоҳ", "Тохир Йўлдош"ларнинг диний ақидапарастлик мазмундаги маъруза ва видеомурожаатларини мунтазам равишда эшитиб, уларнинг ғояларини қўллаб-қувватлаб келганлиги, 2020 йилнинг апрель ойи ўрталарида Ж.Абдухалимов Тошлоқ туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган, ҳозирда Фарғона шаҳар Қиргули мавзесида оёқ кийимларни ишлаб чиқарадиган хусусий корхонада ишловчи Муллажонова Зиннурабону Шукурилло қизи билан танишиб, унга ҳам диний даъватлар қилиб, Ўзбекистонда диний эркинлик йуқлигини, "Ҳижрат", "Жиҳод" қилиш мақсадида Сурия давлатига чиқиб кетишни ният қилишганда, ДХХ Марғилон шаҳар бўлими ва Тошлоқ тумани ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган фаол тадбир давомида уларнинг Сурия давлатига чиқиб кетишининг олди олинганлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг, йиғилиш иштирокчиларга “Жаҳолатга қарши – маърифат” номли видеофильм  намойиш этилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан Марғилон шаҳар бош имом-хатиби А.Олимов сўз олиб, "Жиҳод", "Ҳижрат", "Шаҳид" сўзлари диний экстремистик оқим ва халқаро террористик ташкилотлари томонидан нотўғри талқин қилинаётганлиги, Ислом дини тинчликка асосланганлигини айтиб ўтди. Шунингдек, Халифалик нима эканлиги, қанча муддат давом этганлиги тўғрисида ҳам батафсил тушунчалар берди.

Йиғилишда ДХХ Марғилон шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари О.Фармонов сўз олиб, ижтимоий-сиёсий жараёнларга диний тус берилиши, сохта ғояларни асл диний қадриятлар сифатида талқин қилиниши ва аҳоли орасида носоғлом ақида сингдирилишини олдини олиш, миллий ва диний қадриятларга ҳурматни янада ошириш, ёшлар таълим-тарбиясига жиддий эътибор қаратиш ҳамда жамиятда “Жаҳолатга қарши – маърифат” деган улуғвор ғоя асосида диннинг инсонпарварлик, эзгулик ва тинчлик каби фазилатларини ҳамда диний бағрикенглик руҳини кенг тарғиб қилиш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва қонун устуворлигини туманда, ҳусусан, ҳар бир маҳаллада таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Шундан сўнг, Жавохир Абдухалимовнинг отаси Абдулхамид Нўмоновга сўз берилди. У ўз сўзида диний экстремистик оқим етакчиларининг ёт ғоялари таъсирига тушиб қолган ўғлини Сурия давлатига чиқиб кетишини олдини олган ҳамда ноқонуний хати-ҳаракатларини кечирган Президентимиздан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларидан миннатдорлигини билдирди.

Йиғилишда Тошлоқ тумани ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси К.Кавлонова ҳам сўзга чиқиб, Тошлоқ туманида яшовчи Муллажонова Зиннурабону Шукурилло қизи назоратсиз қолиб кетганлигини, келгусида хотин-қизлар билан якка ва умумпрофилактик тадбирлар ўтказиш, аёллар ичида “Исломлашув” жараёнлари чуқурлашувининг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирларини кучайтиришини ҳамда З.Муллажоновага ҳудудидан мураббийлар бириктирилишини айтиб ўтди.

Туман ҳокими И.Новиков мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан адашганларни йўлдан қайтариш, уларни жамиятга мослашиши учун зарурий чоралар кўрилаётганлиги, хусусан ёт ғоялар таъсирига тушиб, нотинч давлатларга чиқиб кетган фуқароларни  “Меҳр” дастури орқали ўз ватанига қайтарилаётганлигини айтиб, ўзини ўзи бошқариш органларининг масалага тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлиги етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги, амалга оширилган ишлар лозим даражада мувофиқлаштирилмаганлиги оқибатида ушбу турдаги салбий ҳолат содир этилганини таъкидлаб, бу борада барчага ўзининг тегишли топшириқ ва кўрсатмаларини берди.

Йиғилиш якунида сектор раҳбарларига Ж.Абдухалимов ва З.Муллажоноваларга яшаш манзилида мураббийлар бириктириш вазифаси топширилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.