Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 71 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎШТЕПА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ 28-СЕССИЯСИДА:

×

 2020-12-10 17:12:13    153

PDF юклаш
Чоп этиш


ТУМАН ҲОКИМИНИНГ “АҲОЛИГА МУРОЖААТИ” ЎҚИБ ЭШИТТИРИЛДИ

Жорий йилнинг 10 декабрида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сиёсий партиялар раҳбарлари, сессияга алоқадор ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, туманимиз фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Шунингдек, сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси И.Султанов ҳамда Фарғона вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири Р.Холиқназаровлар ҳам қатнашдилар.

Сессия ишини “28-Шаҳартепа” сайлов округидан депутат Шавкатжон Шарапов олиб борди.

Туман Кенгаши депутатлари орасидан Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси И.Султанов, “5-Қизилариқ” сайлов округидан депутат Х.Парпиева, “4-Қумтепа” сайлов округидан депутат А.Абдумаликовлар президиум аъзолигига сайландилар.

Депутатлар “27-Лойсон” сайлов округидан депутат А.Қодировни сессия котиблигига сайладилар.

Сессия ишида Қўштепа тумани ҳокими Новиков Илёс Валериевичнинг туман Кенгаши олдида 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари бўйича ҳисоботи, шунингдек, келгуси йилги режаларига бағишланган “Аҳолига мурожаати” ўқиб эшиттирилиши режалаштирилган эди.

Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков сессия ишида сўз олиб, 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларига ҳамда келгуси йилги режаларга ҳамда амалга оширилган ишлар натижасида аҳолининг турмуш даражасини ошириш, ҳаётини яхшилаш борасида эришилган ютуқларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Туман ҳокимининг мурожаатидан келиб чиқиб, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари А.Набиев, Ш.Шаропов, А.Аҳмаджонов, А.Абдумаликовлар ўзларининг савол ёки таклифларини билдирдилар.

Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан Фарғона вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири Р.Холиқназаров, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси И.Султанов ҳамда “Ойдин” газетаси муҳаррири Х.Каримовалар ҳам ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Сессия давомида кун тартибига киритилган масалалар тўлиқ кўриб чиқилди ва ушбу масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.