Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СОВҒАЛАР ТЎПЛАМИ ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН БОЛАЖОНЛАРГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2020-12-04 20:35:51    138

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа туманида «3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни» кенг нишонланди. Жойларда бир қатор тадбирлар амалга оширилиб, имконияти чекланган, ўзгалар ёрдамига муҳтож ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳолида хабар олинди.

       Жумладан, туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари куни кеча туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 14-кўп тармоқли ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилотига ташриф буюриб, Президентимизнинг совғалар тўпламини имконияти чекланган болажонларга топширдилар. Ташкилотга телевизор ва 20 номдаги  ривожлантирувчи ўйинчоқлар тўплами тақдим этилди. Давлатимиз раҳбарининг бундай ғамхўрликлари болажонларга олам-олам қувонч хадя этди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.