Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР ТУМАНИМИЗДА

×

 2020-12-04 17:31:41    128

PDF юклаш
Чоп этиш


Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган режа-жадвалга асосан вилоятимизда фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ ОAВ вакиллари ва блогерлар бугун Қўштепа туманига ташриф буюришди.

Пресс-тур давомида тадбир иштирокчилари туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Баҳромжон Қурбонов бошчилигида Қўштепа туманининг Қамиштепа ва Дўрмон массивларида давом этаётган бунёдкорлик ишлари, ҳудудда аҳоли турмуш даражасини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.

Қўштепа туманида бу йил жами 130 хонадонли, жумладан, ҳар бири 5 қаватли, 30 хонадонли бўлган уй-жойлардан 3 та (жами 90 та) ҳамда 40 та 4 сотихли (0,04 га) ер уйлар қурилиши режалаштирилган.

Шундан, кўп қаватли уйлар, 1-сектор, Қамиштепа массивида 2 та, 2-сектор, Хумдон массивида 1 та, 4-сектор, Дўрмон массивида 40 та 4 сотихли (0,04 га) ер уйлар қурилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда қурилиш ишлари якунланмоқда.

Ушбу уй-жойлар қурилиши билан тумандаги 130 та уй-жойга эҳтиёжи бўлган оилалар уй билан таъминланиб, уларнинг уй-жой шароити яхшиланишига эришилади.

Мухтасар айтганда, мазкур қурилаётган кўп қаватли ва намунавий уйлар қишлоқлар кўркига кўрк қўшмоқда ва аҳолининг турмуш тарзини янада яхшиланишига ҳамда фаравон ҳаёт кечиришларига хизмат қилаётир.

Пресс тур доирасида ва Қўштепа туманини "қизил" ҳудуддан чиқариш борасида туманда олиб борилаётган ишлар юзасидан туман ҳокими И.Новиков иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжумани давомида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан туман ҳокимига мурожаат қилишди. 

Журналист ва блогерларнинг Қўштепа туманининг Қамиштепа ва Дўрмон массивларида давом этаётган бунёдкорлик ишлари, ҳудудда аҳоли турмуш даражасини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этиш, матбуот соҳасини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бир қатор таклиф ва саволларига туман ҳокими батафсил жавоб берди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.