Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СИЗ ДОИМО ЭЪТИБОРДАСИЗ

×

 2020-12-03 22:02:53    118

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқимизга хос инсонийлик, саховатпешалик ва бағрикенглик 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Қўштепа  тумани бўйлаб уюштирилган тадбирларда ўз аксини топди.

Ушбу сана муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Н.Отабеков ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи Қўштепа туман Кенгаши раиси Д.Холиқовлар Мумтоз маҳалла фуқаролар йиғинидаги 17-умумий ўрта таълим мактабининг 9-Б синф ўқувчиси Р.Анвархонова, Кўприк боши маҳалла фуқаролар йиғинидаги 18-умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиси Ҳ.Хомидов ҳамда Файз маҳалла фуқаролар йиғинидаги 19-умумий ўрта таълим мактабининг 3-синф ўқувчиси Р.Исақоваларнинг хонадонларида бўлдилар.

Уйда таълим олаётган ўқувчи ёшларимиз билан учрашиб, уларга эсдалик совғаларини топширдилар. Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари фарзандларига яратиб берилаётган шароитлар учун Муҳтарам юртбошимизга ва уларни йўқлаб келаётган мурувватли инсонларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.