Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШДА ЯНГИЧА ТИЗИМ

×

 2020-12-03 19:28:55    193

PDF юклаш
Чоп этиш


Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини янада такомиллаштиришга қаратилган” ПҚ-4884 Қарорида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими белгилаб берилди. Ушбу Қарор ва Фармойишлар ижросини таъминлаш мақсадида жойларда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Айнан шу мақсадда бугун 49-умумий ўрта таълим мактабида 2-сектор раҳбари, туман прокурор М.Шомуродовнинг ташаббуси билан “Қўштепа туманида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашини янгича тизимини жорий этиш” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Юсупов, халқ таълими бўлими мудири О.Деҳқонов, туман Кенгаши депутати А.Набиев, туман маънавият бўлими бошлиғи Н.Отабеков, Шарқий харбий округ харбий хизматчилари, Эшонгузар маҳалла фуқаролар йиғини раиси Д.Исақов ҳамда 49-умумий ўрта таълим мактабининг раҳбар ва ўқитувчилари иштирок этдилар.

Тадбирни туман ҳокими И.Новиков очиб, 5 та муҳим ташаббус доирасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларга ҳамда туманимизда ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар ва уларга берилаётган имкониятларга тўхталиб ўтди.

Шунингдек, Шарқий харбий округ майори А.Икромов ёшларни харбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳақида маъруза қилди.

Шарқий харбий округ харбий хизматчилари ва харбий оркестрининг чиқишлари, улар томонидан ташкилланган харбий техникалар ва қуроллар кўргазмаси ёшларда катта таассурот қолдирди.  

Туман ҳокими И.Новиков ва туман прокурори М.Шомуродовлар фан олимпиадасида фахрли ўринларни олган ва билим самарадорлиги юқори бўлган мактаб ўқувчиларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини топширдилар.

Тадбирда 5 та муҳим ташаббус бўйича кўринишлар ташкил этилди. Туман маданият бўлими ходимлари ўзларининг куй ва қўшиқлари билан қатнашдилар. Мактабнинг “Гулғунча” болалар бадиий ҳаваскорлик тўгараги аъзолари томонидан шеър, қўшиқ ва рақслар ижро этилди. Спортчи ўқувчилар ўзларининг йўналишлари бўйича кўринишлар намойиш этишди. 

Маҳалладаги уюшмаган ёшлар ва умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида ўзаро “Маҳаллада футбол”, “Чарм тўп”, “Шахмат ва шашка” спорт мусобақалари ўтказилди.

  Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.