Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 31 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2020-12-01 14:11:09    162

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Қўштепа тумани ҳокимининг туман Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Қабулни туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Б.Таникулов ўтказди. Унда туман Халқ қабулхонаси мудири Р.Абдуллаев, туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда тумандаги идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Қабул чоғида уй-жой, моддий ёрдам, банк, бандлик, тадбиркорлик, электр таъминоти билан боғлиқ ва шу каби бошқа масалаларга оид 40 дан зиёд мурожаатлар кўриб чиқилди.

Қабул давомида барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.