Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 24 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ТАДБИРКОРЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

×

 2020-11-25 12:21:59    130

PDF юклаш
Чоп этиш


         Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков тадбиркорлар билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг қонуний талабларини амалий ва самарали рўёбга чиқариш, муаммоли масалаларини ҳал этиш мақсадида “Тадбиркорлар қабули”ни ўтказиб келмоқда.

         Шундай қабуллардан бири тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасида бўлиб ўтди. Ушбу қабул тадбиркорлик субъектлари томонидан дуч келинаётган муаммолар ва турли тўсиқларни тезкорлик билан ҳал этиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш  мақсадида ташкил этилди.

         Қабулда 10 нафардан зиёд тадбиркор ўзини қийнаётган масалалар юзасидан туман ҳокимига мурожаат қилди.

         Мулоқотлар давомида тижорат банкларидан кредит олиш, ўз фаолиятини кенгайтириш мақсадида қўшимча ер ажратиш ва бошқа бир қатор масалаларда муаммолар борлиги аниқланди.

Ушбу мурожаатлар бўйича соҳа мутасаддиларига аниқ вазифалар юклатилди ва барча мурожаатларнинг ижроси туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

         Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.