Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

НАВБАТДАГИ СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2020-11-02 15:40:28    148

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари  Қўштепа туман Кенгашининг олтинчи чақириқ йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сиёсий партиялар раҳбарлари, ташкилотлар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари иштирок этган сессияни туман ҳокими И.Новиков олиб борди.

Сессия кун тартибидаги дастлабки масала “Туманда соғлом овқатланишни ташкил этиш ва аҳолига соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг аҳволи” юзасидан туман Санитария-эпидемиология осойишталик маркази бош врачи И.Мадумаровнинг ахбороти тингланди.

Шунингдек, Марғилон туманлараро иқтисодий суди раиси А.Акбаров ва Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро суди раиси Ж.Расуловлар  2020 йил 9 ойи мобайнида одил судловни амалга ошириш борасида, Қўштепа тумани бўйича олиб борилган фаолиялари юзасидан ахборот бердилар.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қўштепа туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш бўйича жорий йилнинг 9 ойи мобайнида амалга оширилган ишлар тўғрисида Халқ қабулхонаси мудири Р.Абдуллаевнинг ахбороти ҳам тингланди.

Сессия давомида кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам муҳокама этилиб, ушбу масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.