Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2020-10-28 09:26:29    135

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йил 26 октябрь куни “MA-News Agency” телеграм мессенджерида “Янги ҳоким эски ҳокимни эслатворяпти” номли танқидий мақола чоп этилган эди. Ушбу танқидий мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Б.Элибоевнинг  жорий йил 8 октябрь куниги “MA-News Agency” телеграм мессенджерида чоп этилган “Кадр эмас, виждон етишмовчилиги бор” номли танқидий мақоласи юзасидан Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан расмий муносабат билдирилган.

Аввалги расмий муносабатимизда суднинг 18.09.2019 йилдаги қарори билан Қўштепа туман Маъмурий суднинг 24.07.2019 йилдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилиб, апелация шикояти қаноатлантирилмаганлигини, мазкур суднинг ҳал қилув қароридан норози бўлган Фарғона вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Олий Судига 24.09.2019 йилда йўллаган “Қўштепа тумани ҳокимининг 20.01.2019 йилдаги 91-сонли ва 28.01.2019 йилдаги 344-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида”ги 784-сонли шикоят аризаси бўйича шу кунга қадар муносабат билдирилмаганлигини айтиб ўтганмиз.

Б.Элибоевнинг “Янги ҳоким эски ҳокимни эслатворяпти” номли танқидий мақоласига келсак, мақола муаллифи: “Суд ишларини кўриб чиққан адвокат ишни Олий Судга киритгани ҳақида хабар келди. Кутиб турибмиз” деб таъкидлаган.

Дарҳақиқат, ушбу муаммога сўнгги нуқтани “янги ҳоким” эмас, балки суд қўяди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.