Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 59 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХОМИЙЛИК ЁРДАМИ КЎРСАТИЛДИ

×

 2020-10-27 22:14:41    163

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун туман ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков, туман прокурори, 2-сектор раҳбари М.Шомуродов ва Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси туман кенгашининг масъул ходимлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, тадбиркор М.Эралиевлар “Катта Болтакўл” маҳалла фуқаролар йиғини Ёшлик кўчаси, 44-уйда яшовчи М.Тилаволдиевнинг хонадонида бўлдилар.  Мия саратони билан касалланиб, бир неча ойдан буён оғир аҳволда ётган бемор, 1998-йилда туғилган  Исломбек Тилаволдиевнинг холидан хабар олишиб, унинг даволаниши учун 7 миллион 700 минг сўм хомийлик ёрдамини топширдилар.

 Шунингдек, “Ватан” маҳалла фуқаролар йиғини, Катта Болтакўл кўчаси, 52 уйда яшовчи, маҳалла “Темир дафтарига” киритилган Ё.Мамарасуловнинг хонадонида ҳам бўлишди. Ушбу оиланинг фарзанди Т.Нишоновнинг никоҳ тўйи муносабати билан 1 миллион 500 минг сўм ҳомийлик ёрдами  кўрсатилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.