Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИ: 1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА

×

 2020-10-23 16:30:34    171

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди. 

Сайёр қабул давомида 9 нафар фуқароларнинг турли соҳага оид мурожаатлари тингланди. Мурожаатчиларнинг 2 нафарига асосли тушунтиришлар берилиб, 7 та мурожаатни ўрганиб чиқиб ижобий ҳал этиш учун муддатлар белгиланди ва масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган 1-сектор штаби “Темир дафтари”га киритилган оилаларда уларни эҳтиёжмандлар рўйхатидан чиқариш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.

1-сектор раҳбари маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги савдо дўконларида бўлиб, аҳолига етказиб берилаётган энг зарур озиқ-овқат маҳсулотларининг мавжудлиги ва уларнинг нарх-навоси билан танишди. Сотувчиларга сотилаётган маҳсулотлар нархини асоссиз ошиб кетмаслиги ҳамда санитария ва гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш кераклиги юзасидан кўрсатмалар берилди.

Туман ҳокими ҳудудда фаолият кўрсатиб келаётган “Қумтепа иссиқ нон” ва “Муҳаммад Мумтоза бахти” масъулияти чекланган жамиятларида бўлиб, уларнинг фаолияти ва муаммолари, келажакдаги режалари билан яқиндан танишди. Тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини яхшилаш, фаолиятларини кенгайтириш, янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан ўзининг тегишли таклифларини берди.

“Ўзбек маҳалла” ва “Мўйи муборак” қабристонларида мавжуд муаммолар ўрганилиб, олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишилди. Ушбу қабристонларни янада ободонлаштириш юзасидан масъул ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раисига тегишли топшириқлар берилди.

Қишлоқ хўжалиги техникаларини шудгорлаш мавсумга тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишилиб, кузги шудгорлаш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.