Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2020-10-19 21:20:32    118

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков кунлик иш режасига кўра бугун Қайрағоч маҳалла фуқаролар йиғинидаги 1-сектор штаби “Темир дафтари”га киритилган оилаларда бўлди. Уларни  эҳтиёжмандлар рўйхатидан чиқариш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Ушбу маҳалладаги 12-умумтаълим мактабидаги ўқув жараёни ҳамда куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик билан ҳам танишиб, масъул ходимларга кўмир заҳирасини белгиланган муддатда шакиллантириш юзасидан тегишли кўрсатмаларини берди. Шунингдек, ҳудудда мактабгача таълим ташкилоти ташкил этиш учун ажратилиши режалаштирилган ер майдонини ҳам кўриб, келгусида амалга ошираладиган лойихага ўзининг таклифларини билдирди.

Қайрағоч маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “PIKNO-MED” хусусий клиникаси ва у ердаги дорихонада аҳолига яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, дори-дармон воситалари нарх-наволарини оширмаслик юзасидан туман ҳокими томонидан масъул ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги савдо дўконларида аҳолига етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари мавжудлиги ўрганилиб, нарх-навони асоссиз ошириш ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан сотувчиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Ҳудуддаги музлатгичларда сақланаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирасини кўпайтириш, уларни сақлаш сифатига эътибор бериш, экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда аҳолига арзон ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

“Содиқжон Махмудов” кўп тармоқли чорвачилик фермаси ҳамда “Мавлонов Алишер” паррандачилик фермаси фаолияти билан танишган 1-сектор раҳбари, парваришланаётган қора мол ва паррандалар сонини кўпайриш ҳисобига янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан ўзининг тегишли таклифларини берди.

Туман “Техмашсервис” масъулияти чекланган жамиятида хайдов техникаларини мавсумга сифатли тайёрлаш ишлари билан яқиндан танишилди ва амалга ошириладиган ишлар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.