Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР ШИФОХОНАСИ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАХТМИ?

×

 2020-10-03 16:23:12    431

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида бугунги кунда “СОVID-19” касаллигига гумон қилинаётган ва ушбу касаллик билан оғриган беморлар даволанмоқда.

Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Илёсбек Новиков ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари биргаликда мазкур шифохонада бўлиб, беморлар ва шифокорлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда куз-қиш мавсумига қай даражада тайёр эканлиги билан яқиндан танишдилар.

Бугунги кунда шифохонада электр энергияси тармоқлари, сув ва канализация тизимлари куз-қиш мавсумига тахт холатга келтирилган. Шунингдек, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида шифохонанинг 150 метр кириш қисмига асфальт ётқизилди.

Беморларга мўлжалланган қўшимча ўрин-жойлар яратилиб,  уларнинг даволаниши учун қулай шарт-шароитлар яратилди. Жумладан, сунъий нафас олиш ускуналари 60 донадан 100 тага етказилиб, қўшимча  30 та кислород балонлари олиб келинди.

Шунингдек, туман ҳокими коронавирус касаллигини даволаш учун беморларга яратилган заҳира жойларни ҳам бориб кўрди. Бундан ташқари туман халқ таълими бўлимига қарашли 1-2 ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабларининг спорт заллари хона-хоналарга бўлиниб, жами 300 та ўрин-жой хозирланган. Ҳар бир хонага каравот, санитария эҳтиёж хонаси, тиббий жиҳозлар ўрнатилган.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати