Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"Пандемия шароитида сайловларни ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари" мавзусида ўқув семинар ўтказилди

×

 2020-09-29 17:50:52    142

PDF юклаш
Чоп этиш


Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 август кунги №1033-сонли қарори асосида Р.Тожибоев ҳамда Д.Олимовалар иштирокида "Пандемия шароитида сайловларни ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари" мавзусида туман сайлов комиссияси, округ ва участка сайлов комиссиялари раислари учун ўқув семинар ўтказилди.

Ўқув семинар давомида, COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашларга сайловлар ўтказиш жараёнида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, сайловчилар ва сайлов ташкилотчиларининг COVID-19 касаллигини юқтириб олишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14- ва 93-моддаларига асосан Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 август кунги №1033-сонли қарори мазмун моҳияти тушунтирилди.

Шунингдек, Халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашларига сайлов ўтказувчи сайлов комиссиялари бўшаб қолган ўринларга сайловларни ташкил қилиш ва уни ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 2020 йил 11 майдаги 0372-20-сон СанҚваМ рақамли “COVID-19” пандемияси даврида чеклаш тадбирларини қўлланиши шароитида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги вақтинчалик санитария қоида ва меъёрлари” ҳамда мазкур Низомга қатьий риоя этилишини таъминлашлари тўғрисида ҳам тўхталиб ўтилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати