Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚИШГА ТАЙЁРГАРЛИК – ДОЛЗАРБ ВАЗИФА

×

 2020-09-21 11:55:30    127

PDF юклаш
Чоп этиш


Одатда, халқимиз қиш ғамини ёзда кўради. Ахир мавсумнинг беталафот, кўнгилдагидек ўтиши бугунги саъй-ҳаракатларга боғлиқ-да. Шу боис Президентимиз томонидан жорий йил 17 июль кунги ўтказилган селектор йиғилишида 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш бўйича берган топшириқларига мувофиқ, бу гал ҳам барча жабҳада тараддуд тадбирларига барвақт киришилди. 

Қўштепа туманида тузилган ишчи гуруҳ жойларда бўлиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари билан танишмоқдалар.

Ишчи гуруҳ яқинда Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган туман марказий шифохонаси, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 85-сонли ҚОП ҳамда туман Стаматология бўлимида бўлиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари билан танишдилар.

Бундан ташқари ишчи гуруҳ аъзолари жорий йилнинг 18 сентябрь куни тумандаги Каттаболтакўл маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Пахтакор ҚВП (Қишлоқ врачлик пункти), 2-умумтаълим мактаби, Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 32-умумтаълим мактаби, 42-умумтаълим мактаби, Ватан маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 6-умумтаълим мактаби ва Қизилариқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 1-умумтаълим мактабларида ҳам бўлишиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

Р.Абдуллаев,

Қўштепа тумани Халқ қабулхонаси мудири.