Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Гиёҳвандликка қарши курашиш – барчамизнинг ишимиз

×

 2020-09-18 17:53:03    155

PDF юклаш
Чоп этиш


Инсон соғ-саломат экан, янги мақсадлар сари интилади, ҳаётида мазмун бўлади. Соғлиқни йўқотиш, айниқса, гиёҳвандликка мубтало бўлиш ҳаётни буткул издан чиқарибгина қолмай, инсоният генофондига ҳам хавф солади. Шунинг учун ҳам гиёҳвандликка қарши курашиш дунё миқёсидаги глобал муаммолардан бири ҳисобланади.  Мамлакатимизда ҳам бу офатга қарши курашиш изчил йўлга қўйилган.

Бугун Қўштепа тумани Ватан маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган профилактик тадбир ҳам айнан шу мавзуга бағишланди. Тадбирда маҳалла  ва оилани қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси бошлиғининг биринчи   ўринбосари Д.Эргашева, Қўштепа тумани ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи З.Комилов, туман ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, майор А.Қўчқаров ва Ватан маҳалла фуқаролар йиғинининг ходимлари, жамоатчи оқсоқоллари, дастурхончилар ҳамда фаол аёллар иштирок этдилар.                

                

Профилактик тадбир давомида аҳолининг шахсий томорқа экин майдонида тақиқланган, таркибида гиёҳванд моддаси бўлган кўкнори ва наша ўсимликларини ўстириш ва парваришлаш жиноят эканлиги, кўчаларда ҳамда хонадонларда кўкнори, наша экиш, парваришлаш мутлақо тақиқланганлиги, бунинг учун қонунда жазо белгиланганлиги, шунингдек ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, ёшлар тарбиясига жиддий аҳамият бериш масалалари кенг муҳокама қилинди. Қолаверса, ушбу салбий холатга барҳам бериш учун маҳалла, кўча, жамоатчилик жойларида  мониторинг ўтказиб, тарғибот ишларини кучайтириб бориш зарурлиги ҳақида ҳам сўз юритилди.

Музокарада сўз олганлар маҳаллада гиёҳвандликнинг олдини олишда ҳудуд профилактика инспектори билан ҳамкорлик қилиш кераклигини айтиб ўтдилар. Гиёҳвандликни олдини олишда қонунларга янада эътибор бериб, аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш мақсадга мувофиқлиги, бу борада барча бирдек масъул эканлиги такидланди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати