Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ўзбекистон фуқаролигини олиш учун давлат тилини билиш шарт этиб белгиланган қонун кучга кирди

×

 2020-09-17 14:15:27    143

PDF юклаш
Чоп этиш


Инсон ҳаётга бир марта келади, бахтли яшашни истайди ва унинг бунга тўла ҳаққи бор. Халқимизнинг ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш йўлидаги эзгу саъй-ҳаракатларидан кўзланган мақсад-муддао ҳам аслида шу: бугунги кунимиз кечагидан, эртамиз бугунги кунимиздан кўра бахтли ва фаровон бўлишига эришиш. Ана шундай улуғ ва хайрли мақсадларимизнинг рўёбга чиқиши кўп омил ва мезонларга боғлиқ. Президентимиз томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонун ҳам ана шу хайрли мақсадларнинг бир кўринишидир. Қонун 2020 йил 13 март куни имзоланган ва орадан 6 ой ўтгач кучга кириши белгиланган эди.

2020 йил 15 сентябрдан кучга кирган мазкур қонунга янги  “ватандош” тушунчаси киритилиб, унга кўра Ўзбекистон ҳудудида туғилган ёки илгари унинг ҳудудида яшаган, Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлмаган, Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида яшайдиган шахс ва унинг насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган ўзидан кейинги қариндошлари, башарти, агар уларнинг насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган ўзидан олдинги қариндошлари Ўзбекистон ҳудудида яшаётган бўлса, улар ватандош деб юритилиши белгиланди.

Шунингдек, қонун билан Ўзбекистон фуқаролигига умумий тартибда қабул қилишнинг асосий шартларидан бири сифатида ариза топширган шахснинг давлат тилини мулоқот қилиш учун зарур даражада билиши ҳам киритилган.

Бундан ташқари қонунда Ўзбекистон фуқаролигига алоҳида тартибда қабул қилиш, фуқароликни тиклаш ва тугатиш, фуқароликдан чиқиш ҳамда фуқароликни йўқотиш асослари ҳам белгилаб қўйилган.

Давлатимиз раҳбари ҳаётимизда адолат янада мустаҳкам қарор топиши, ҳар бир ишни халқимиз билан бамаслаҳат амалга оширилиши, инсон ҳуқуқ ва манфаатларининг амалда таъминланишига хизмат қиладиган янги, замонавий тизим ишлаб чиқиб, уни амалиётга татбиқ этиш билан мустақил Ватанимиз тарихида янги даврга, тараққиётнинг янги босқичига асос солмоқда. Президентимизнинг «Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир», деган ҳаётбахш сўзлари бугун Президентимиз ва Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган мана шундай Қонун ва меъёрий ҳужжатларда ўз аксини топмоқда.

Зеро, мамлакатимизда яшаб фуқаролиги бўлмаган ёки чет элда яшаб Ўзбекистон фуқаролигини олмоқчи бўлган фуқаролар учун, малакатимизда фуқароликка қабул қилиш, фуқароликдан чиқиш масалаларини ўз вақтида қонуний, самарали кўриб чиқилишини таъминлаш, фуқаролик масалаларида  фуқароларни ўйлантираётган тизимли муаммо ва масалаларга ечим топишда, мазкур Қонун дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

У.Холматов,

туман ҳокимининг маслаҳатчиси.