Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Долзарб масала муҳокама қилинди

×

 2020-09-12 23:34:20    131

PDF юклаш
Чоп этиш




Бугун олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашининг ўн тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишига туман ҳокими И.Новиков раислик қилди.

Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сиёсий партиялар раҳбарлари ҳамда мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари иштирок этишди.

Сессияда “Туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларини пандемия шароитида фаолиятини босқичма-босқич йўлга қўйиш тўғрисида”ги долзарб масала кўриб чиқилди.

– Бутун дунёга ёйилган коронавирус пандемияси таълим соҳаси олдига ҳам янги муаммо ва талабларни қўймоқда, – дейди туман ҳокими И.Новиков сессиядаги ўз нутқида. – Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганидан сўнг, 16 мартдан бошлаб, анъанавий таълим жараёнлари вақтинчалик тўхтатилган эди.

Куни кеча ўтказилган халқ депутатлари туман Кенгашининг 18-сессиясида пандемия даврида мактаблар фаолиятини тиклаш масаласи атрофлича муҳокама этилди ва мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилиб, якуний қарорлар қабул қилинди.

Ҳурматли сессия қатнашчилари бугун сизлар билан тумандаги мактабгача таълим ташкилотларини фаолиятини тиклаш масаласини кўриб чиқамиз.

Туман ҳокими ушбу масала юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиргач, туман мактабгача таълим бўлими мудири И.Махмудованинг ахбороти тингланди. 

Туман мактабгача таълим бўлими мудири И.Махмудованинг ахборотидан сўнг, сессия кун тартибидаги ушбу масала юзасидан бўлган музокараларда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Юсупов, туман халқ таълими бўлими мудири О.Деҳқонов, туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази бош шифокори И.Мадумаров, туман Кенгаши депутати А.Набиев ва мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари сўзга чиқдилар. 

Барча сўзга чиқувчиларнинг фикр ва мулоҳазалари эшитилгандан сўнг, мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини йўлга қўйиш бўйича якуний қарор қабул қилинди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизни кузатиб боринг:

http://qoshtepa.uz/

https://t.me/qoshtepatumanhokimligi