Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

«Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистон!»

×

 2020-08-30 14:58:49    141

PDF юклаш
Чоп этиш


Она диёримизнинг жаҳон майдонида ўз ўрнини мустаҳкамлаганига бу йил 29 йил тўлди. Юртимизнинг қайси ҳудудига борманг, ватандошларимизнинг кўнглида, кўзида мана шу улуғ неъмат — мустақилликнинг ёрқин шукуҳини, бугунги дориломон кунларнинг шукронасини кўрасиз. Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида астойдил меҳнат қилаётган, туну кун заҳмат чекаётган юртдошларимизнинг орзу-умидларини ўзида ифода этган энг улуғ, энг азиз байрам — истиқлол шодиёнасининг ажиб таровати бугунги мураккаб, оғир синовли бир даврда кўзларга қувонч, юракка мадор бўлаётир.

Юртимизда пандемия шароити бўлишига қарамасдан, инсонлар қалбида байрам кўтаринкилиги, кўнгил хотиржамлиги ҳукмронлик қилмоқда. Бу йил Ватанимиз Мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги «Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистон!» шиори остида ўтказилмоқда. Ўзбекистон аталмиш шу буюк Ватанга халқимизнинг муҳаббатини ифодаловчи бу эзгу сўз ҳар бир хонадонга, ҳар бир юртдошимиз қалбига чексиз ғурур, фахр ва ифтихор бағишлайди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, мамлакатимиз ва вилоятимиз, хусусан, туманимизда сўнгги йилларда асрларга татигулик бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Бу ўзгаришларнинг улуғворлигини ҳис этиш учун узоққа бормай, туманимизда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишларида кўриб, қалбан ҳис этиб турибмиз.

Азиз ватандошлар, қадрли қўштепаликлар!

Барчангизни Ўзбекистон Давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги билан чин қалбдан самимий табриклаймиз.

Ватанимизни, халқимизни Яратганнинг ўзи ёмон кўзлардан асрасин! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати