Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“Сен қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!”

×

 2020-08-28 15:04:55    214

PDF юклаш
Чоп этиш


Ватаннинг ҳам ҳақлари бўлади

Сизу бизга бу жаннатмакон диёрни, буюк алломалар юртини Ватан қилиб берган Парвардигоримизга ҳамду санолар, шукроналар бўлсин!

Сизу бизга Ватанни севишни, ўз халқига, туғилган она юртига, динига содиқ бўлишни ўргатган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотларимиз бўлсин!

Ватан – инсоннинг туғилган, киндик қони тўкилган жойдир, болалик, ёшлик даври ўтадиган, таълим-тарбия топадиган, сафар қилса, мудом қўмсайдиган жойдир. Ватанни севиш, унинг равнақи йўлида хизмат қилиш, уни ёмон кўздан, қора кучлардан ҳимоя қилиш, унинг шаънини юқори кўтариш – буларнинг барчаси Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога бўлган муҳаббатимизнинг, У Зотнинг ҳабиби, Расули Муҳамамд соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатимизнинг маҳсулидир. Зеро, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бу туйғуни инсоннинг фитратига қўшиб яратган. Бу туйғу нафақат инсонда, балки бошқа махлуқотларда ҳам бор. Ватанни яхши кўриш, ватанни қўмсаш туйғуси жониворларда ҳам бор. Балиқ сувга, ҳайвон ўзининг инига, ҳашарот уясига интилади. Ўша ақли йўқ жониворлар ҳам, ҳашаротлар ҳам ўзининг уйини танийди, уни қуради, унда жуфти билан яшаб, наслини давом эттиради, зарур пайтда уни ҳимоя қилади. Шундай экан, ақлу заковат, тафаккур ато этилган, борлиқдаги мавжудотларнинг гултожи бўлган инсонда эса бу туйғу юксак даражада ривожланган бўлиши лозим.

Имом Муҳаммад Ғаззолий алайҳирроҳма шундай деган эканлар: “Ватаннинг ҳам ҳақлари бўлади. Уларнинг биринчиси шу Ватанда яшаганда тинч-хотиржам, шукрона қилиб яшаш ҳаққидир. Шунингдек, Ватандан кетганда уни соғиниш, Ватан камситилганда ғазабланиш, Ватанга ҳужум қилинганда уни ҳимоя қилиш ҳам Ватаннинг шу юртда туғилиб-ўсганлар зиммасидаги ҳаққидир. Шу жаннатмакон Ватанда яшаяпмизми, унда тинч-тотувлик билан яшайлик, бунга шукрона қилайлик, илм излабми, тижорат мақсадидами, Ватандан сафар қилдикми, уни соғинайлик”.

Таъкидлаш жоизки, Ватан севгисининг масдари бизнинг эътиқодимиздадир. Зеро, бу муборак туйғуни қалбимизга Аллоҳ таоло солган. Ватанни севишни, ота-онани яхши кўришни бизга Роббимиз ўргатган. Шундай экан, бу туйғулар Роббимизга, У Зотнинг ҳабиби Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган севгимиздан ортиқ бўлмайди, балки ана шу севгидан келиб чиқади.

Бу йилги Ватан Мустақиллигини тинчлик, осойишталигимизга шукроналар келтириб, “Сен қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” деган улуғвор шиор остида нишонлаяпмиз.  Мамлакатимизда ўтган йиллар давомида истиқлолимизни мустаҳкамлаш, халқаро майдонда нуфузга эга бўлиш ва албатта, ривожланган мамлакатлар қаторидан жой олиш учун мисли кўринмаган ишлар амалга оширилди ва бу борада юзлаб лойиҳалар татбиқ этилди.

Таъкидлаш лозим, бу йил юртимиз учун анча оғир келди. Бугун бутун дунёни ташвишга солаётган ва инсонлар саломатлиги, иқтисодий ўсишга жиддий зарар етказаётган пандемия минг афсуски, малакатимизни ҳам четлаб ўтмади. Март ойида бошланган карантин ҳали-ҳануз аҳоли учун бир қанча ноқулайликлар ва хавотирларни келтириб чиқармоқда. Касаллик тарқалишининг олдини олиш, аҳолини вирусдан ҳимоя қилиш, соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ этиш ва ривожлантириш, пандемиядан касалланганларни даволаш учун жой ҳозирлаш ва керакли тиббий жиҳозлар билан таъминлаш, шунингдек, тиббиёт ходимларини рағбатлантириш,  ишчи-ходимларнинг маошини сақлаб қолган ҳолда масофадан туриб фаолият олиб боришларини таъминлаш учун қатор муҳим лойиҳалар амалга оширилди.

Йил қанчалик оғир келмасин туманимизда эришилган ютуқлар, иқтисодий ривожланиш, ишлаб чиқариш ва аҳолини иш билан таъминлаш масалалари ҳам салмоқли бўлди.

Истиқлол шукуҳи барчамизга кўтаринкилик улашиш билан бирга, олдимизда ҳали узоқ йўл борлигини, мана шу йўлда бирдамлигимиз, бирлигимиз ва халқпарварлигимиз билан мардонавор қадамларни бирга босиб, кўплаб ютуқларимизга қанот бўлишини бот-бот эслатиб турибди. Шу боис, ҳар йили бу санани энг азиз, энг мўътабар, қадрли, бетакрор байрам сифатида кенг нишонлаб келамиз.   

Фурсатдан фойдаланиб, яқинлашиб келаётган улуғ айём билан барча азизларимизни муборакбод этамиз, оилаларига бахту саодат, фарзандларига салоҳият тилаймиз! Аллоҳ таоло юртимизни жамики ёмонликлардан асрасин! Ҳамиша омад ва тавфиқу ҳидоят Сизга ёр бўлсин!

Абдухошим Ахмадалиев,

Қўштепа тумани бош имом хатиби.