Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 37 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳимояси – устувор вазифа

×

 2020-08-21 13:36:40    174

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сон Фармонига асосан, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини мурожаатлар ва мониторинглар асосида аниқлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш адлия органлари фаолиятининг устувор вазифаларидан бири сифатида белгиланган.

Ушбу вазифалар ижросини таъминлашда адлия органлари томонидан бир қатор эътиборга молик ишлар амалга оширилиб, асосий эътибор фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини мурожаатлар асосида ҳал қилишга эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида туман адлия бўлимига фуқаролардан асосан ишга жойлашиш, ижтимоий таъминот масалаларида, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида имтиёзли кредит олиш ҳамда, коммунал тўловлардан асоссиз  қарздорликларга оид ва бошқа муаммоларни бартараф этилишида амалий ёрдам сўраб жами 101 та ҳолатда мурожаат келиб тушган.

Туман адлия бўлими томонидан, келиб тушган мурожаатлар ваколат доирасида тўлиқ ва ҳолисона кўриб чиқилиб, бирорта ҳам мурожаат рад этилмасдан, ижобий ҳал этилишига эришилди.

 С.Махкамов,

Қўштепа тумани адлия бўлими ходими.