Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 50 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

«Темир дафтар»га киритилган оилалар тадбиркорликка жалб этилмоқда

×

 2020-08-20 20:57:12    139

PDF юклаш
Чоп этиш


Пандемия шароитида коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш, ҳар бир фуқарони соғлиғини асраш, аҳоли бандлигини таъминлаш орқали барқарор даромад манбаларини шакллантириш, арзон ва сифатли озиқ-овқат захирасини яратиш бугуннинг муҳим масалаларидан ҳисобланади.

Пандемия сабаб юз бераётган қийинчиликларга қарамай, Қўштепа туманида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Хусусан, туманда эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида ҳам самарали ишлар олиб борилмоқда.

Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков ва сектор раҳбарларининг ташаббуси билан туманда яна бир ҳайрли иш бошланди. Сектор аъзолари маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари билан ҳамкорликда сектор штаби «темир дафтар»ига киритилган оилаларга ташриф буюрмоқдалар. Уларнинг оилавий шароитлари билан яқиндан танишиб, тадбиркорликка жалб этиш орқали камбағалликдан чиқариш мақсадида тарғибот тадбирларини олиб бормоқдалар.

Албатта, олиб борилаётган ушбу тарғибот тадбирлари ўз самарасини беради. Натижада «темир дафтар»га киритилган эҳтиёжманд оилаларнинг бандлиги таъминланди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.