Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам кўрсатилмоқда

×

 2020-08-11 20:50:13    166

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимиз раҳбари бошчилигида фуқароларимизга моддий кўмак бериш, уларни карантин даврида қўллаб-қувватлаш, фуқароларимизни саломатлигини асраш борасида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Ажратилаётган пул маблағлари карантин даврида ишини йўқотган ва ҳақиқатдан ҳам муҳтож, ногиронлиги бор ва касалликка чалинган бемор фуқароларимизга тавсия этилмоқда. Қўштепа туманида ҳам пандемия шароитида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ишлари доимий амалга ошириб келинмоқда.

Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари иштирокида маҳалла фуқаролар йиғинларида “Темир дафтар” рўйхатига киритилган оилаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сонли Фармонига асосан бир марталик моддий ёрдам пуллари берилди.

Ушбу Фармонга асосан бугун 1-сектор штабидаги “Темир дафтар” рўйхатига киритилган Янги дўкон, Қумтепа, Йўлдошобод, Қайрағоч ва Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 105 та кам таъминланган эҳтиёжманд оилаларга 100 миллион 760 минг сўм бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.


Туманда ушбу фармон ижросини таъминлаш юзасидан кенг кўламли ишлар давом эттирилмоқда.


Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.