Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Қўштепада қурилиш: Дўрмонда замонавий уй-жойлар қад ростламоқда

×

 2020-08-11 10:29:49    173

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепада олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари натижасида туманнинг қиёфаси кундан-кунга таниб бўлмас даражада ўзгариб бормоқда.

Қўштепа туманида намунавий лойиҳалар бўйича арзон уйлар қурилиб, қишлоқлар қиёфаси кундан-кунга чирой очмоқда. Бундай уйлар мамлакатимизда халқ учун фаровон ҳаёт тарзини яратиш, турмуш даражасини юксалтириш мақсадида бунёд этилиб, қишлоқ аҳолисининг кенг қатлами ана шундай шинам ва арзон уй-жойлар билан таъминланмоқда.

Жорий йилда биргина Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 2,80 гектар ер майдонида 48 дона ҳар бири 0,02 гектардан бўлган арзон уй-жойлар, йўл ва инфратузилма объектлари қурилмоқда.

Марказий Фарғона чўлларини ўзлаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва ҳудудга ишчи кучи жалб қилиш мақсадида қурилиши режалаштирилган уй-жойларга қўшимча равишда деҳқон хўжалиги юритиш учун хар бир уй-жой эгасига 0,02 гектардан жами 0.8 гектар ер майдонлари ҳам ажратилмоқда.

Айни кунларда бу ердаги қурилиш объектида “Камолхонов Жахон”, “Сардоба Сарбон сервис”, “Муҳаммадумар Булдинг” ва “Обидхон Одилхон ўғли” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан қурилиш ишлари олиб борилиб, қурувчилар карантин қоидаларига қатъий амал қилган холда ғайрат-шижоат билан ишламоқдалар.

Бундай замонавий уйлар қишлоқ кўркига кўрк қўшиш ва аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш билан бирга, одамларда давлатимизга ва эртанги кунга ишонч туйғусини янада мустаҳкамлаб, аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.