Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Кам таъминланган оилаларга амалий ёрдам

×

 2020-07-15 11:28:30    127

PDF юклаш
Чоп этиш


Пандемия даврида ҳам туманимиздаги кўплаб оилалар мўъжазгина томорқасидан самарали фойдаланиб, тўкин турмуш кечираётганлигини алоҳида таъкидлаш керак. Қўштепаликлар етиштираётган картошка, пиёз, сабзи, помидор, бодринг, карам, булғор қалампири, саримсоқпиёз каби турли озиқ-овқат маҳсулотлари бугунги кунда бозорларимиз тўкинлиги ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш ҳамда ер эгаларининг даромадини оширишга хизмат қилмоқда. 

Туман ҳокими И.Новиков раҳбарлигида кам таъминланган оилаларни томорқаларидан даромад олишлари учун баҳорги экин-тикин ишларида амалий ёрдам бериб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги 03/1-3128-сонли йиғилиш баёнида берилган топшириқлар 2020 йилда ҳам узвий давом эттирилиб, туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан кам таъминланган оилаларни томорқа ерларидан самарали фойдаланишлари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришлари учун уруғлик, сабзавот ва бошқа кўчатлар сотиб олиш харажатларига 10,0 миллон сўм маблағ ажратилди.

Туман ҳокимининг 2020 йил 24 февралдаги 20-ф-сонли фармойишига асосан ажратилган ушбу маблағ ҳисобидан туман молия бўлими ҳамда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан кам таъминланган оилаларга 25,0 минг дона помидор, 9,2 минг дона аччиқ қалампир, 8,0 минг дона булғор қалампири ва 7,0 минг дона карам кўчатлари етказиб берилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки,  туман ҳокимлиги ва молия бўлими томонидан кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш ишлари давом эттирилмоқда.

И.Акбаров,

туман молия бўлими мудири.