Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СОҒЛИГИНГИЗ ЎЗ ҚЎЛИНГИЗДА

×

 2020-07-08 15:22:10    192

PDF юклаш
Чоп этиш


УЙДА ҚОЛИНГ!

Коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича тизимли ишлар давом эттирилиб, Қўштепа туманида ҳам тегишли эпидемиологик чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Бу борада Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков раҳбарлигида СОVID-19 коронавирус инфекциясининг кириб келишини ва тарқалишини олдини олиш мақсадида профилактик чоралар кўрилмоқда.

Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши, Маънавият ва маърифат маркази ва туман давлат санитария эпидемиология назорати маркази ходимлари томонидан ўзаро ҳамкорликда савдо шохобчалари ва дорихоналарда, аҳолига хизмат кўрсатувчи турли ташкилотларда карантин қоидаларига риоя қилиниши юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Тарғибот тадбирлари давомида вирусли касалликлардан ҳимояланиш тартиб-қоидалари юзасидан қўлланма шаклида тайёрланиб, кимёвий ишлов берилган буклетлар аҳоли орасида тарқатилмоқда. Қолаверса, аҳолини карантин қоидаларига қатъий амал қилишларига, бесабаб кўчага чиқмасликларига, ўзи ва яқинларининг соғлиғини асрашга чақирмоқдалар.

Бундан ташқари, туман давлат санитария эпидемиология назорати маркази ходимлари томонидан ҳудудларда доимий тарзда дизенфекция ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, “Деҳқон бозори”, савдо дўконлари, корхона ва ташкилотларда, фуқароларнинг хонадонлари ҳамда йўлларнинг қатнов қисмларида зарарсизлантириш тадбирлари узлуксиз давом эттириб келинмоқда.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.