Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

×

 2020-07-08 10:15:28    121

PDF юклаш
Чоп этиш


2020 йил «19» июнь           №299           Шодлик МФЙ, Бахмал кўчаси 5-уй

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил  10 июндаги 369-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2020 йил 13 июндаги 156-сонли қарорлари тўғрисида

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини самарали ташкил этиш, бу борадаги ишларга вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини фаол жалб этиш, шунингдек, ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-маърифий, маданий ва оммавий спорт тадбирларини ўтказишда соғлом рақобат мухитини яратиш борасида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июндаги 369-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2020 йил 13 июндаги 156-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июндаги “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 369-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2020 йил 13 июндаги 156-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан:

Харбий-маъмурий секторларда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини баҳолаш бўйича танлов ўтказишнинг асосий мақсади ва вазифаларини, танловни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда танлов иштирокчиларини баҳолаш ва ғолибларни тақдирлаш тартибини назарда тутувчи Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни баҳолаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни баҳолаш бўйича ташкилий ишчи гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Туман ҳокимининг ўринбосари А.Юсуповга:

Манфаатдор ташкилот ва идоралар билан биргаликда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги ишларни сифатли ташкил этилиши ва ўтказилиши таъминлаш;

туман ҳокимлигининг мутассадди бўлимлари билан биргаликда тумандаги ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг биринчи санасигача (декабрь ойи ҳисоботи 20 санасигача) электрон кўринишда электрон рақамли имзоси билан вилоят ҳокимлигига тақдим этиб борсин.

4. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати Ё.Косимова туман “Истиқбол йўли” газетаси билан биргаликда туманда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Юсупов зиммасига юклатилсин.

 Туман ҳокими                                                   И.Новиков