Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 53 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Қўштепаликларнинг катта хирмони

×

 2020-07-03 18:23:39    119

PDF юклаш
Чоп этиш


Дунё халқлари учун ўта мураккаб келган бу йилги пандемия шароитига қарамай, об-ҳаво инжиқликларини кўп йиллик тажрибалар эвазига енгган туманимиз ғаллакорлари давлат омборларига 27 минг 508 ўрнига 28,5 минг тонна дон топширдилар.

Ўтган кузда 8810 гектар майдонга дон сочган ғаллакорларимиз барча имкониятлардан самарали фойдаландилар. Экинлар деҳқонлар томонидан агротехника талаблари даражасида парвариш қилинди. Суғориш, озиқлантириш тадбирларига алоҳида эътибор қаратилди.

–  Бирор йил йўқки, табиат деҳқонни синовдан ўтказмаган бўлса, –  дейди туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Фазлиддин Ўринов. – Барча синовларга қарамай деҳқонларимиз фидокорона меҳнат қилдилар. Шунинг натижасида ғалла турли касалликлардан асраб қолинди. Астойдил меҳнат ўз самарасини берди. Бугун фермерларимиз 70-80 центнердан хирмон кўтардилар. Хирмонлар донга, дастурхонларимиз нонга тўладиган бўлди.

Қўштепада деҳқончиликнинг сиру, синоатини эгаллаган фермерлар кўп. “Насибахон-Ҳабибахон файзли ери”, “Отабек Равшанов замини”, “Ваҳобжон Абдуллажон ўғли”, “Ҳаётжон Исмоилжон ўғли”, “Нусратулло Маҳкамов”, “Хондамир-Сайдулло ери”, “Сайдалиев Давлатжон файзли ери” номли фермер хўжаликлари деҳқонлари шулар жумласидан. Улар ҳам ҳар гектар ердан 70-80 центнердан хирмон кўтаришди.

Ғалаба маррасига етиб келишимизда комбайнчиларни, ҳосилни "Фарғонадон" корхонасининг Марғилондаги филиалига пешма-пеш ташиб турган юздан ортиқ ҳайдовчиларнинг ҳиссалари беқиёс бўлди. Бугунги қувончли кунларда кунига 1500-1600 тонна донни нобуд қилмай ўриб-янчиб берган Каримжон Мирзаматов, Сирожиддин Исомиддинов, Муҳаммаджон Раҳимов, Нурилло Абдуллаев, Аъзамжон Мираабдуллаев сингари комбайнчилар номини алоҳида эҳтиром билан тилга оламиз.

Отрядларни талабчанлик билан бошқарган, зарбдор отрядга барча шарт-шароитларни яратиб беришга ҳаракат қилган барча отряд раҳбарларига, қолаверса ғалла ўрим-йиғимида қатнашган барча-барчага тасаннолар айтамиз.

Туманимиз аҳлини, шартнома режаларини шараф билан бажарган фермер хўжаликлари аъзоларини катта меҳнат ғалабаси билан муборакбод этамиз.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.