Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 62 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЮКСАК ИШОНЧГА МУНОСИБ БЎЛАЙЛИК

×

 2020-06-29 16:46:16    111

PDF юклаш
Чоп этиш


Замонавий  билим  ва  кўникмаларга  эга,  мамлакатнинг  муносиб  келажаги учун  жавобгарликни  ўз  зиммасига  ола  биладиган,  мақсадга  интилувчан  ва серғайрат баркамол ёшларни тарбиялаш мамлакатни барқарор ва илдам ривожлантиришнинг энг муҳим шартидир. Шу боис, сўнгги бир неча йил давомида Ўзбекистоннинг 10 миллион фуқароси ёки мамлакат аҳолисининг 31 фоизини ташкил этувчи ёшларга бўлган эътибор тобора ортиб бормоқда. Ана шундай янгиланишлар замирида биз, ёшлар учун ҳам янги бир давр бошланди.

Ҳар бир ёшнинг таянчи ва суянчи бўлиш каби муҳим вазифани ўз зиммасига олган Ёшлар иттифоқининг асосий фаолиятига кирган йигит-қизлар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, иш билан  таъминлаш,  кам  таъминланган  ва  имконияти  чекланган  оилалар фарзандларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёш оилаларга имтиёзлар берилишига эришиш, олий таълим муассасаларига қабул қилишнинг янгича ва самарали механизмларини ишлаб чиқиш, китобхон ёшларни кашф этиш ҳамда  уларни  рағбатлантириш  борасида  самарали  лойиҳалар  ташкил этилди ва изчил амалга оширилмоқда.

Йигит-қизларнинг  бизнес  лойиҳалари  учун  “Ёшлар  –  келажагимиз!”  жамғармаси  ўз  фаолиятини  бошлади.  Жойларда “Ёшлар меҳнат гузари”, “Ёш тадбиркорлар” коворкинг марказлари  фойдаланишга  топширилди.

Таъкидлаш  жоизки,  ташкилотимизнинг  туман  кенгаши  фаолиятини  бошлагандан  сўнг  ёшлар билан  боғлиқ  энг  муҳим  масалаларни  белгилаб  олган  ҳолда муаммоларга ечим топиш йўлидан борди. Туманимизда ёшлар бандлигини таъминлаш, уларга муносиб иш ўринларини яратиш ҳамда  ишсизлик  муаммосини ҳал  этишга  қаратилган янги лойиҳалар, узоқни  кўзлаб амалга оширилган  чора-тадбирлар  бугун  анчагина  сезилари,  ижобий натижалар бермоқда.

Хусусан,  жорий  йил  аввалида манзилли  режа  асосида  51 та  маҳалла  фуқаролар  йиғини кесимида доимий иш жойига эга бўлмаган  ёшлар  ўртасида сўровнома ўтказилиб, 2820 нафар ишсиз ёшлар рўйхатга олинди. “Устоз-шогирд” анъанасига кўра, ҳунармандчилик, касаначиликка жалб этиш, ҳудудларда меҳнат ярмаркалари ташкил қилиш билан иш топа олмаётган  ёшларга кўмаклашиш, “Ҳар бир ёшга—бир гектар” лойиҳаси орқали  ёшларни  фермерларга бириктириш ҳамда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларида бандлигини таъминлаш, “Ёшлар—келажагимиз!” жамғармаси ва “Ҳар бир  оила—тадбиркор” Давлат дастурлари доирасида ажратилган имтиёзли кредитлар эвазига янги  иш ўринлари яратиш орқали жорий йилнинг шу давригача қарийб 2000 нафарга яқин ишсиз ёшлар бандлиги таъминланди.

Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш долзарб вазифа. Шу мақсадда Прeзидeнтимиз томонидан илгари сурилган бeш муҳим ташаббус ёшлар сиёсатидаги муҳим ислоҳотлардан.  Туманда беш ташаббус йўналишлари бўйича умумий қиймати 2 миллиард 115 миллион сўм бўлган 11 та лойиҳа ишга туширилди. Жумладан, замонавий  “Ёшлар маркази” фойдаланишга топширилди.  Марказда ёшларнинг хорижий  тилларни пухта ўзлаштириши, компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишини ташкил этиш мақсадида компьютер, инглиз ҳамда  рус тили тўгараклари фаолияти йўлга қўйилди. 135 турдаги илмий ва бадиий адабиётлар ҳамда 10 000 дона электрон китоблар фондига эга ёшлар кутубхонаси ёш китобхонлар учун хизмат кўрсатмоқда.

Қайд этиш жоизки, беш муҳим ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, тeатр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишини ошириш билан  бошлангани  бeжиз эмас. Азалдан санъат инсон қалбини гўзалликка ошуфта этиб кeлган. Санъатга астойдил мeҳр  қўйган инсон ёмон йўлдан юрмайди. Шунинг учун ҳам ёшларнинг қизиқишларидан кeлиб чиқиб 13 йўналиш бўйича 60 та  тўгарак фаолияти йўлга қўйилди. Айни вақтда мазкур тўгаракларда 9049  нафар  ўқувчи-ёшлар мусиқа ва санъат сирларини пухта ўзлаштирмоқда.

Иккинчи ташаббусни илгари суришдан ёшларни жисмоний чиниқтириш, спорт билан шуғулланишлари учун зарур шароитлар яратиш мақсади  кўзланган.

Мазкур йўналиш доирасида 835 миллион сўм  маблағ эвазига “Қумтепа”  маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида сунъий қопламали ёпиқ спорт иншооти  ва соғломлаштириш маркази ташкил  этилди. Ҳозирда тумандаги мавжуд 307 та спорт иншоотида 941 та тўгарак фаолияти йўлга қўйилиб, 11950 нафар  ўғил-қиз учун мунтазам жисмоний тарбия билан шуғулланиш имконияти яратилди.

Ахборот технологиялар даврида улар билан ишлашни ёшликдан  ўрганиш, янги авлод дастурчиларини яратишга қаратилган ташаббуснинг  учинчи йўналишида тумандаги 74  та тўгаракларда  9684  нафар  ёш компьютер  технологиялари  ва интернетдан  самарали фойдаланмоқда.

Келажак авлод маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга йўналтирилган тўртинчи ташаббус  доирасида  туманда кутубхоналар сони 12 тага оширилиб, улардаги мавжуд китоб фонди қарийб 50 минг донага етказилди, 2 та янги “BOOKLAND”  хизмати жорий этилди. Бундан кўзланган мақсад эса бугун мунтазам мутолаа билан банд бўлган 48 минг 700 нафар китобхонлар сонини 58 минг 968 нафарга етказишдир.

Ёшлар – келажак бунёдкори. Бу шиор ҳар бир  йигит-қизни шу азиз юрт,  шу муқаддас заминнинг эртанги истиқболи учун фидойи бўлишга даъват этади. Шу билан  бирга,  ҳар биримизда  Ватан  равнақига дахлдорлик  ҳиссини  оширади. Айни чоғда, мазкур сўзлар замирида  ёшларга  билдирилган юксак  ишонч ҳам мужассамдир. Шубҳасиз, бугун янги-янги ташаббуслар билан чиқаётган, барча соҳаларда улкан ютуқларга эришаётган, ўз билим ва  маҳорати билан Ўзбекистон номини жаҳонга танитаётган юртимиз ёшлари ана шу юксак ишончга муносиб бўлишга  астойдил  ҳаракат  қиладилар. Зеро, юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш – энг олий бахт, буюк кeлажак бунёдкорларига зарур имкониятлар яратиш эса – Ватан тараққиётига қўшилган муносиб ҳиссадир.

Абдулқосим АБДУМАЛИКОВ,

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси.