Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“Ёшлар куни”га бағишлаб спорт мусобақалари ўтказилди

×

 2020-06-29 11:51:11    114

PDF юклаш
Чоп этиш


Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг июнь ойида пойтахтимизда ўтказилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг таъсис қурултойида 30 июнни «Ёшлар куни» деб эълон қилган эди.

Шундан буён ҳар йили 30 июнь мамлакатимизда «Ёшлар куни» сифатида кенг нишонланиб, ҳар бир вилоят, туман ва шаҳарларда спорт мусобақалари ҳамда оммавий тадбирлар ўтказилади.

Бу йил пандемия сабабли «Ёшлар куни»ни ўтказиш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилган. Унга кўра барча тадбирлар карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтказилиши белгиланган.

Қўштепа туманида 30 июнь - «Ёшлар куни» муносабати билан туман ҳокимлиги ташаббуси остида, спорт бўлими ва Ёшлар иттифоқи туман кенгаши билан ҳамкорликда спортнинг кичик футбол, стол тенниси, волейбол турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Мусобақани туман ҳокими ўринбосари А. Юсупов кириш сўзи билан очиб, иштирокчиларни байрам билан табриклади ва уларга омад тилади.

Шундан сўнг спорт мусобақаларига старт берилди. Карантин қоидаларига қатьий риоя қилган ҳолда ўтказилган мусобақаларда 100 нафардан зиёд ёшлар қатнашди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунида ғолиб жамоалар туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.