Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САХОВАТ ВА КЎМАК - ЭЗГУ ҲАРАКАТ

×

 2020-05-03 14:50:14    139

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳозирги пандемия пайтида Қўштепа туманида ишсизлар, ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланмоқда. Шунингдек, "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида ҳам ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Қўштепа тумани ИИБ бошлиғи С. Абдуллаев 3-сектор ҳудудига кирувчи Шаҳартепа, Лангар ҳамда Борот маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, хонадонлар ҳолатини ўрганди. Шунингдек, қийин шароитдаги ва карантин пайтида вақтинча ишламаётган ҳамда эҳтиёжманд оилаларга ташриф давомида ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази томонидан тақдим қилган ва салкам бир ойга етадиган ун, ёғ, макарон, гуруч, картошка, гўшт, чой каби 12 турдаги зарур озиқ-овқат маҳсулотлари жамламалари тарқатилди.

Сектор раҳбари кун давомида маҳалла аҳолисининг яшаш шароити ва маҳалла ҳудудидаги имкониятлар билан ҳам яқиндан танишди. Карантин туфайли ишсиз қолган фуқароларнинг оилаларини ўрганиш, уларга ёрдам бериш чораларини кўриш, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг яшаш шароитларини кўздан кечирди.

Ташриф давомида сектор раҳбари бир нечта хонадонларда истиқомат қилаётган оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини ва уларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганди. Қолаверса, карантин сабаб вақтинча ишсиз қолган ва ҳеч қаерда ишламайдиган фуқароларга ишга жойлашга кўмаклашилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.