Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

«САХОВАТ ВА КЎМАК» УМУМХАЛҚ ҲАРАКАТИ ТАШАББУСИ АТРОФИДА БИРЛАШАМИЗ!

×

 2020-04-28 16:44:12    138

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугунги коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ўта долзарб масалага айланди. Бу мураккаб вазиятни ҳисобга олиб, барча томорқаларда 2-3 марта экин экиш ва қўшимча ҳосил олиш биринчи даражали вазифа бўлиши кераклиги Президентимиз томонидан ҳам алоҳида таъкидланмоқда.

Қўштепа туман прокурори Мадаминбек Шомуродов 2-сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, аҳоли томорқаларидан фойдаланиш борасидаги амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиб бормоқда.

Мадаминбек Шомуродовнинг саъй-ҳаракати билан карантин даврида аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда сектор ҳудудида кўчама савдо дўконлари ташкил этилди. Мазкур “Кўчма дўкон”лар томонидан маҳаллаларда арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, кўчма дорихона ҳамда кийим-кечак ярмаркалари савдоси йўлга қўйилди.

Сектор раҳбарининг ташаббуси билан туман деҳқон бозорида арзонлаштирилган озиқ-овқат ва гўшт маҳсулотлари сотилмоқда. Сотувчилар томонидан нарх-навонинг сунъий оширилмаслиги прокурор томонидан доимий назоратга олинган.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатига Қўштепа тумани прокуратураси ҳам қўшилди. 2-сектор ҳудудидаги тадбиркорлар томонидан ажратилган маблағлар эвазига озиқ-овқат маҳсулотлари олиниб, маҳаллаларда истиқомат қилувчи ўзгалар кўмагига муҳтож, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган оилаларга тарқатилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати