Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СИНОВНИ САХОВАТ БИЛАН ЕНГАМИЗ

×

 2020-04-28 16:39:02    137

PDF юклаш
Чоп этиш


Юртимизда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати иш бошлаганига бир неча кун бўлди. Тадбиркорларимиз ижтимоий кам таъминланган қатламни қўллаб-қувватлаб ёрдам бермоқдалар. Қўштепа туманида синовли кунлардан мардонавор ўтиш бўйича бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Қўштепа тумани ҳокими И. Новиков бугун 1-сектор ҳудудидаги Янги дўкон ва Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, уйма-уй юриб, халқ билан мулоқот қилди. Маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиб, карантин муносабати билан ишсиз қолган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оила вакиллари билан яқиндан суҳбатда бўлиб, оилавий шароитларини ўрганди.

Мамлакатимиздаги карантин туфайли корхоналарда ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ҳажми кескин камайган. Карантин туфайли табиийки ишсизлар сони ҳам ошган. Туман ҳокими суҳбат чоғида айни дамда ишсиз қолган фуқароларни ишга жойлаштириш масаласи бўйича аниқ таклифларини берди.


Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати