Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“САХОВАТ ВА КЎМАК” УМУМХАЛҚ ҲАРАКАТИ ХАЛҚИМИЗНИ ЯНАДА ЖИПСЛАШТИРАДИ!

×

 2020-04-27 22:02:18    131

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда синовли кунлардан мардонавор ўтиш бўйича бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, юртбошимиз пандемияга қарши курашиш юзасидан ҳаётий ташаббуслар билан чиқиб, давлат ва жамият имкониятлари ҳамда саъй-ҳаракатларини ягона мақсад йўлида бирлаштирди. “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини ташкил этиш ташаббуси ҳам шундай эзгу ғоялардан бўлди.

Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков бугун 1-сектор ҳудудидаги Намуна маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар хонадонларига ташриф буюрди. Уларнинг карантин давридаги фаолиятлари билан яқиндан танишди. 

Мамлакатимиздаги карантин туфайли корхоналарда ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ҳажми кескин камайган. Карантин туфайли табиийки ишсизлар сони ҳам ошган. Туман ҳокими суҳбат чоғида айни дамда ишсиз қолган фуқароларни ишга жойлаштириш масаласи бўйича аниқ таклифларини берди.

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати муборак "Рамазон" ойи кунларидаги эзгу амаллар билан уйғунлашиб кетишида ҳам чуқур маъно бор. Муқаддас ойда муҳтожларга ёрдам кўрсатилиши, эҳтиёжмандларни қўллаб-қувватланиши руҳий бирдамлигимизни оширди. Айни шу туйғулар мураккаб синовларни енгиб ўтишда ҳаммамизга қўшимча куч-қувват беради, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати халқимизни янада жипслаштиради.

  Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати