Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"САХОВАТ ВА КЎМАК" УМУМХАЛҚ ҲАРАКАТИДА ФАОЛ ҚАТНАШАЙЛИК!

×

 2020-04-25 11:48:33    147

PDF юклаш
Чоп этиш


Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 20 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида халқимизнинг тарихий ва маданий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларни инобатга олиб, илгари сурган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати қўштепалик тадбиркор ва фермерлар томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Муҳтожларни қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжмандларга, кексаларга меҳр-оқибат, саховат кўрсатиш халқимизнинг азалий қадриятларидан. Бу эзгу фазилатлар миллатимизнинг қон-қонига сингиб кетган. Бугунги синовли кунларда ана шу ўлмас қадрияларимиз кўз ўнгимизда намоён бўляпти. “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати атрофида халқ жипслашмоқда. Бу халқимизнинг бирлиги ҳамжиҳатлигининг амалдаги намунаси десак муболаға бўлмайди.

Коронавирус пандемияси туфайли карантин тартиби жорий этилган бугунги кунда эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларга кўмак кўрсатишга имкони бўлган ҳар бир юртдошимиз ҳайрли ҳаракатга қўшилишга интиляпти.

Қадрли юртдошлар! Азиз Қўштепаликлар!

Сизларни ушбу муқаддас ойда, қолаверса пандемия шароитида ўзингиз фаолият юритаётган ҳудудда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига, авваламбор маҳалладошингизга, қўни-қўшнингизга зарур бўлган кундалик озиқ-овқат масулотларини етказиб бериш билан кўмаклашасиз, асосий истеъмол товарларига бўлган эхтиёжини таъминлаб, юксак инсоний бурчингизни чуқур ҳис этиб, уларни, албатта оталиққа олишингизга ишонамиз!

Туманимизда ҳам эл бошига иш тушганда, кўксини қалқон, борини талқон қилиб, кўпга ризқ улашишга тайёр, олижаноб, жасорат кўрсатишга-да, қодир тадбиркорлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари, ташкилот ва корхона мутассадилари бу синовлар қаршисида елкама-елка туриш маъсулиятидан ўзини четга олмайдиган фидоийларимиз кўп деб ишонамиз.
Сизлар ўз имкониятларингиздан келиб чиқиб, ишсиз, кам таъминланган оила аъзоларини, фуқароларни фойдали ишларга жалб қилиш билан уларга амалий ёрдам кўрсатинг!

Уларга моддий ва маънавий кўмак беринг!

Шу муносабат билан Акциядорлик тижорат халқ банки Қўштепа туман филиали “Маҳалла” хайрия жаомат фонди Қўштепа бўлинмаси хузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармасига миллий валюта ва АҚШ долларида махсус ҳисоб рақами очилганини маълум қиламиз.

Ҳисоб рақами: 20212000804098655003 миллий валюта сум

Ҳисоб рақами: 20212000804098655001 АҚШ доллари

МФО: 00803

ИНН: 202840056

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати