Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2020-04-23 14:22:24    127

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани ҳокими, I сектор раҳбари И. Новиков ва мутасадди раҳбарлар томонидан Нурафшон, Йўлдошобод, Оқтепа ва Қайрағоч маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳолининг шахсий томорқасидан фойдаланиши ҳолати ўрганилди.

Туман ҳокими аҳолининг томорқа ер майдонларидан қандай фойдаланаётганига алоҳида эътибор қаратди. Томорқасига турли қишлоқ хўжалиги экинларини экиб даромад олишга ҳаракат қилаётган меҳнаткаш инсонларнинг карантин давридаги фаолиятлари билан яқиндан танишиб, ўзининг таклифларини берди.

Шунингдек, туман ҳокими аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини ўрганиш мақсадида савдо дўконларида ҳам бўлди. Озиқ-овқат дўконларини кундалик зарур маҳсулотлар билан таъминланганлиги ва нарx-навони сунъий оширмаслик юзасидан савдо шахобчалари раҳбарлари билан суҳбатлашди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати