Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 75 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЕРГА МЕҲР БЕРГАН КАМ БЎЛМАЙДИ

×

 2020-04-22 10:28:28    168

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 8 апрель куни коронавирус пандемиясига қарши курашишда жойлардаги ишлар натижадорлиги таҳлили ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар юзасидан Қўштепа тумани ҳокими Илёсбек Новиков бошчилигида барча маҳалла фуқаролар йиғинларида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 

Тумандаги 51 та маҳалла фуқаролар йиғинида томорқаси мавжуд  35774 та хонадон бўлиб, аҳоли томорқаларидаги умумий экин экиладиган ер майдони 1698 гектарни ташкил этади.

Томорқа ер майдонларининг 1698 гектарига эртаки экинлар экиш режалаштирилган бўлиб, 1184 гектар сабзавот, 272 гектар эртаки картошка, 35 гектар полиз, 97 гектар дуккакли ва 36 гектар мойли экин экилмоқда. Бугунги кунда аҳолининг 1697 гектар томорқа ер майдонларида экин экиш ишлари якунига етказилди.

Қўштепа туманидаги кўпгина хонадонларда томорқадан 3 маротабагача ҳосил олинмоқда. Чунки улар томорқа катта даромад манбаи эканлигини билишади. Маҳаллаларда томорқа орқали оиласи, қолаверса бошқаларни ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаётган хонадонлар кўпчиликни ташкил этади. Айниқса, ҳозирги карантин тадбирлари эълон қилинган даврда уйда бекор ўтирмасдан, томорқа ерларидан самарали фойдаланиб, полиз-сабзавот экинларини экиш ишлари билан шуғулланмоқдалар.

Туман ҳокими ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи З. Камилов маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, аҳолини томорқа ер майдонларидан қандай фойдаланаётганига алоҳида эътибор қаратмоқда. Томорқасига турли қишлоқ хўжалиги экинларини экиб даромад олишга ҳаракат қилаётган меҳнаткаш инсонларнинг карантин давридаги фаолиятлари билан яқиндан танишиб, ўзининг таклифларини берди. 

Юртимизда коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олиш мақсадида жорий этилган карантин кунларида аҳоли саломатлигини сақлаш, белгиланган қоидаларга риоя этилишини таъминлаш ҳамда озиқ-овқата бўлган эҳтиёжларини ўрганиш мақсадида озиқ-овқат дўконлари кундалик зарур маҳсулотлар билан таъминланганлиги ва нарx-навони сунъий оширмаслик юзасидан савдо шахобчалари раҳбарлари билан суҳбатлашди.

 





Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати