Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЕРГА МЕҲР БЕРГАН КАМ БЎЛМАЙДИ

×

 2020-04-21 12:29:45    115

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугунги коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ўта долзарб масалага айланди. Бу мураккаб вазиятни ҳисобга олиб, барча томорқаларда 2-3 марта экин экиш ва қўшимча ҳосил олиш биринчи даражали вазифа бўлиши кераклиги Президентимиз томонидан ҳам алоҳида таъкидланмоқда.

Айни кунларда Қўштепа тумани ҳокими Илёсбек Новиков бошчилигида ҳамда сектор раҳбарлари, барча масъуллар, депутатлар, маҳалла фаоллари ва жамоат ташкилотлари биргаликда Президентимиз томонидан илгари сурилган ушбу ташаббусни амалга оширишга киришдилар.

Қўштепа туман прокурори, 2-сектор раҳбари Мадаминбек Шомуродов Кичик бешкапа ва Ўқчи маҳалла фуқаролар йиғинларида  бўлиб, аҳоли томорқаларидан фойдаланиш борасида қилинаётган ишлар билан танишди.

Сектор раҳбари аҳолини томорқа ер майдонларидан қандай фойдаланаётганига алоҳида эътибор қаратди. Томорқасига турли қишлоқ хўжалиги экинларини экиб даромад олишга ҳаракат қилаётган меҳнаткаш инсонларнинг карантин давридаги фаолиятлари билан яқиндан танишиб, ўзининг таклифларини берди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати