Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БУГУН ТОМОРҚА АСОСИЙ ДАРОМАД МАНБАИГА АЙЛАНМОҚДА

×

 2020-04-21 10:34:36    136

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилнинг 14 апрель куни бўлиб ўтган видеоселекторда Президентимиз Шавкат Мирзиёев бу йилги мураккаб вазиятни ҳисобга олиб, барча томорқаларда 2-3 маротаба экин экиш ва қўшимча ҳосил олиш биринчи даражали вазифа бўлиши кераклигини таъкидладилар.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари хонадонларда ихчам иссиқхоналар қуриш масаласига тўхталиб, ҳар бир сектор ҳудудида камида 100 тадан хонадонда 1-1,5 сотихли иссиқхоналар ташкил этишга кўрсатма берди.

Айни кунларда Қўштепа тумани ҳокими Илёсбек Новиков бошчилигида ҳамда сектор раҳбарлари, барча масъуллар, депутатлар, маҳалла фаоллари ва жамоат ташкилотлари биргаликда Президентимиз томонидан илгари сурилган ушбу ташаббусни амалга оширишга киришдилар.

– Бугунги оғир ва мураккаб шароитда Муҳтарам Президентимиз мазкур даҳшатли офатни олдини олиш ҳамда ушбу шароитдан талофатсиз олиб чиқиш ва барча соҳада маҳсулот етиштиришни барқарорлигини таъминлаш юзасидан қатор Фармон ва қарорларни қабул қилаётганлиги эртанги ёруғ кунларга халқимизни умид ва ишончини мустаҳкамламоқда –   дейди туман ҳокими Илёсбек Новиков. – Шунингдек, бу ишларни амалга ошириш барчамизга катта масъулият юклайди. Шунинг учун туманимизда озиқ-овқат хавфсизлигини кафолатли таъминлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини 2 баробарга оширишни мақсад қилиб олдик.

Туманда эртанги сабзавот экинлари экиладиган 918 гектар очиқ майдонларга, 545 гектар боғ-ток қатор ораларига, 2765 гектар аҳоли томорқаларига ва 114 гектар пахта майдонлари увот четларига ҳамда йил давомида оборотдан чиққан 80 гектар ер майдонларини фойдаланишга қайтариш ва 216 гектар яйлов ерларга кам харажат ҳисобига сув чиқариб, ўзлаштириш натижасида жами 4342 гектар майдонларга туманнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб сабзавот, полиз, картошка, дуккакли экинлар экилиши режалаштирилган.

Бу йилги шароитда фақатгина ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланиш, мавжуд резервларни ишга солиб маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш учун ҳам катта имкониятлар яратилади.

Мева-сабзавотчилик йўналишидаги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини икки баробарга ошириш учун белгилаган тизим асосида ишлар ташкил этилган.  

Уруғликлар, минерал ўғитлар, кимёвий препаратлар фермер-деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман Кенгаши қошида ташкил этилган “Томорқа хизмати” томонидан “Кўчма дўконлар” орқали узлуксиз етказиб берилиши йўлга қўйилган.

Юқоридаги тадбирларни амалга ошириш натижасида 2020 йилда 13.1 минг тонна мева, 22.1 минг тонна узум, 25.6 минг тонна картошка, 5.5 минг тонна пиёз, 53.5 минг тонна сабзи, 53.4 минг тонна бошқа сабзавот, 14.4 минг тонна полиз, 2.9 минг тонна гуруч, 3.1 минг тонна дуккакли маҳсулотлар, 71.5 минг тонна буғдой, 8.1 минг тонна гўшт, 70 минг тонна сут, 148 тонна балиқ, 80.4 млн. дона тухум ишлаб чиқариш мақсад қилиб олинган. Мазкур маҳсулотларнинг барчаси туман аҳолиси талабидан бир-неча баробарга кўп етиштириш ҳисоб-китоби қилинган.

“Коронавирус” пандемияси натижасида юзага келиши кутилаётган инқирознинг салбий таъсирини олдини олиш мақсадида тумандаги кластер ва фермер хўжаликлари ҳосилдорликни пахтадан 10 центнерга, ғалладан 20 центнерга ошириш ташаббуси билан чиқдилар.

Халқимиз хонадони учун бир парча ер азалдан қадрли бўлган. Чунки у нафақат оила даромадига даромад қўшади, балки эл-юрт фаровонлигини таъминлашда ҳам муҳим омил ҳисобланади.

Бугунги пандемия даврида барчамиздан уйдан чиқмаслик талаб этилсада, томорқамизда меҳнат қилишдан маҳрум қилолмайди. Зеро, томорқамизни қаровсиз қолдириш, аввало, юртга ва ерга хиёнатдир. Ҳар бир қарич унумдор ерни қадрига етсак, дастурхонимиз тўкинлигини ҳамда бозорларимизда арзончиликни таъминлашга ўз хиссамизни қўшган бўламиз.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати