Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҒАЛАБА МУБОРАК!

×

 2020-04-16 16:32:31    152

PDF юклаш
Чоп этиш


“Энг катта бойлик – бу ақл-заковат  ва илм,  энг катта мерос – бу яхши   тарбия”. Дарҳақиқат, инсон илм туфайли қалб поклигига, руҳ саломатлигига, халқ эътибори ва юксак даражага эришади.                     Мамлакатимизда илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавиятли этиб тарбиялаш борасида жуда катта ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг ёрқин мисоли сифатида беш муҳим ташаббусни келтиришимиз мумкин.

         Халқимиз оғир синовли кунларни бошидан кечираётган айни дамларда  Ватан келажаги-ёш авлод таълим-тарбияси эътибордан четда қолаётгани йўқ. Давлатимиз ва бутун дунёда давом этаётган пандемик вазиятда ўқувчи-талабаларнинг таътил давридаги вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёев жорий йилнинг 3 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида мурожаат қилиб, «Азиз фарзандларим, уйда вақтингизни бекор ўтказманг! Онлайн дарсларни қунт билан ўзлаштиринг. Китоб ўқинг, билимингизни оширинг, бадантарбия ва жисмоний машқларни бир кун ҳам қолдирманг» деб таъкидладилар. Ушбу мурожаатни қўллаб-қувватлаган ҳолда карантин даврида ёшлар ва уларнинг ота-оналари бўш вақтини мазмунли ўтказиш, оилаларда китобхонлик муҳитини уйғотиш, келажак авлодни мумтоз адабиёт вакиллари ижоди билан яқиндан таништириш, она тилига бўлган муҳаббатни янада кучайтириш мақсадида 2020 йил 8 апрель куни вилоят ҳокимининг 119-сонли фармойиши ва мазкур фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йил 13 апрель куни Қўштепа тумани ҳокимининг 56-Ф фармойиши эълон қилинди.

          Ушбу фармойиш Қўштепа тумани халқ таълими бўлимига қарашли
 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати 11-синф  ўқувчиси Арофатхон Раҳимова учун ҳам айни муддао бўлди. Келажакда етук филолог-педагог бўлишни орзу қилган Арофатхон
«Она тили-миллат ғурури» номли онлайн иншолар танловининг фаол иштирокчисига айланди. Йиллар давомида илм-маърифатга бўлган қизиқиши ҳамда устозлари М. Содиқова, Н. Бакиржоновларнинг беқиёс меҳнатлари туфайли,  Арофатхон Раҳимова туман миқёсида ўтказилган танловда 183 нафар иштирокчи орасида 1-ўринни  эгаллаб, вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Вилоят босқичида эса фахрли 3-ўрин соҳибасига айланди. Бу нафақат ўқувчи учун, балки  унинг ота-онаси, устозлари, 1-ИДУМИ педагогик жамоаси,  шунингдек,  туман Халқ таълими бўлими ходимлари учун ҳам жуда қувонарли ҳолдир. Албатта, ютуқлар ўз-ўзидан қўлга киритилмайди. Юксак чўққиларни забт этиш учун кишидан сабр, тиришқоқлик, интилувчанлик ва фидойи устозларнинг кўмаги талаб этилади.

          Арофатхон Раҳимова 2013 йилда тумандаги мазкур билим масканига қабул қилинган бўлса, шу йилданоқ  ўз ақл-идроки ва иқтидорини намоён эта бошлади. У она тили ва адабиёт фанидан билимлар беллашуви, фан олимпиадаси ҳамда турли иншо танловларида мунтазам қатнашиб келган.

         Денгиз ҳам томчилардан иборат бўлганидек, эришилаётган ҳар бир ютуқ келажак учун муҳим қадам ҳисобланади. Арофатхоннинг орзуларини амалга ошишига тилакдош бўлган ҳолда, Ўзбекистон келажаги ишончли қўлларда эканлигига яна бир бора амин бўламиз.

О. Деҳқонов,

Қўштепа тумани Халқ таълими бўлими мудири.