Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИ СОЙ БЎЙИ МАҲАЛЛАСИДА БЎЛДИ

×

 2020-04-16 14:33:16    154

PDF юклаш
Чоп этиш


Юртимизда коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олиш мақсадида жорий этилган карантин кунларида аҳоли саломатлигини сақлаш, белгиланган қоидаларга риоя этилишини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий ниқоб ва антисептик воситаларга бўлган эҳтиёжларини ўрганиш мақсадида туман ҳокими И. Новиков 1-сектор ҳудудидаги Сой бўйи маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди. Озиқ-овқат дўконлари кундалик зарур маҳсулотлар билан таъминланганлиги ва нарx-навони сунъий оширмаслик юзасидан савдо шахобчалари раҳбарлари билан суҳбатлашди.

Шунингдек, аҳолини томорқа ер майдонларидан қандай фойдаланаётганига алоҳида эътиб қаратди. Хонадонида иссиқхона барпо этган ҳамда томорқасига турли қишлоқ хўжалиги экинларини экиб даромад олишга ҳаракат қилаётган меҳнаткаш инсонларнинг карантин давридаги фаолиятлари билан яқиндан танишиб, ўзининг таклифларини берди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати