Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЁШЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

×

 2020-04-16 10:29:33    189

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёшлар бандлигини таъминлаш, уюшмаган ёшлар ҳамда касб-ҳунар коллежи битирувчиларининг ўзлари танлаган соҳада фаолият бошлашларига кўмаклашиш бугунги кунимизнинг долзарб муаммоларидан бири бўлиб турибди. Хўш, карантин даврида Қўштепа туманида ёшлар бандлигини таъминлаш ишлари қандай кетмоқда?

("Ҳар бир ёшга бир гектар" лойиҳасидан архивдан олинган сурат)

СОVID-19 пандемияси сабаб ишсиз қолган,  карантин туфайли иш фаолияти тўхтатилган айрим йўналишдаги корхоналарда ишлаб вақтинча ишсиз қолган ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Қўштепа тумани ҳокимлиги, Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази туман бўлими ҳамда туман Санитария эпидемиолигия осойишталик маркази билан ҳамкорликда ишсиз ёшлар ҳақ тўланадиган жамоатчилик ишларига жалб этилмоқда.

Қўштепа тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари  Акмалжон Юсуповнинг сўзларига кўра, ҳозирги синовли кунларда туман миқёсида ўзлаштирилмаган бўш ерларни ўзлаштириш, боғ қатор ораларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш орқали ёшлар бандлигини таъминлаш, тузилган манзилли дастур ижросини таъминлаш бўйича талайгина ишлар амалга оширилмоқда.

Шу кунга қадар туман ҳокимлиги, Аҳоли бандлигини таъминлаш маркази туман бўлими, Санитария эпидемиология ва осойишталик туман бўлими ҳамкорлигида 100 нафардан зиёд ишсиз ёшларимиз ҳақ тўланадиган жамоатчилик ишларига жалб этилиб, уларнинг бандлиги таъминланди.

– Ёшларимиз иш ўринларига эга бўлсалар ва ишласалар туманимиз иқтисодиёти юксалади. Иш билан таъминланган ҳар бир ёшнинг дастурхонига қут-барака қўнади. Шунинг учун туманимиз ҳокими И. Новиков бошчилигида ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш масаласи ҳар доим, ҳар қандай шароитда ҳам энг муҳим устувор вазифалардан бири бўлиб қолади, – дейди Акмалжон Юсупов.

Қўштепа туманида ҳозирги кунда, ёшларни ҳаётда ўз ўрниларини топиши учун муносиб шароит яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ташаббусларини рағбатлантириш борасидаги ишлар жадаллик билан давом этмоқда.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати