Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 55 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҚСАД: АҲОЛИГА ҚУЛАЙЛИК ЯРАТИШ

×

 2020-04-09 14:53:37    154

PDF юклаш
Чоп этиш


Карантин даврида Қўштепа туманидаги Деҳқон бозорида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархининг асоссиз ошиб кетишига йўл қўйилмаслик бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, нархларнинг сунъий ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида туман ҳокими Илёсбек Новиков ва сектор раҳбарлари иштирокида тадбиркорлар билан мунтазам равишда профилактика ишлари олиб борилмоқда.

Туман СЭОМ ходимлари бозор ҳудуди ва дарвозасида мунтазам дезинфекция ишларини олиб бормоқда. Бозор ҳудудига кириб келаётган фуқароларнинг тана ҳарорати пирометрлар ёрдамида ўлчанмоқда.

Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида туман “Деҳқон бозори” МЧЖ қошида кўчма савдо дўконлари ҳам ташкил этилди. Туманимиз аҳолиси ушбу дўконлардан турли ҳил озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини арзон нархларда харид қилиш имконига эга бўлмоқдалар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати